Россияда ОАВ фаолиятини тўхтатиш янада осонлашади
Россия давлат думаси биринчи ўқишда қабул қилган янги қонун лойиҳаси бош прокурор ва унинг ўринбосарларига, ҳеч қандай суд иштирокисиз, ОАВни қонундан ташқари, деб эълон қилиш имконини беради.
Хабарга кўра, «РФ қуролли кучларини дискредитациялашга йўналтирилган», рухсат этилмаган митингларга чақирувлар мазмунига эга ахборотларни тарқатган ОАВга нисбатан ушбу қонун қўлланилиши мумкин.
ОАВни жиловлашга қаратилган қонун лойиҳасини 361 нафар депутат қўллаб-қувватлади, 4 нафар депутат бетараф қолди.
Ушбу қонун асосида Россиядаги ОАВ тўғрисидаги қатор қонунлар таҳрирланиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter