Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда ногирон эркаклар сони кескин кўпайди

Россияда ногирон эркаклар сони кескин кўпайди

Иллюстратив фото

Россияда 31–59 ёшли эркаклар ўртасида ногиронлар улуши рекорд даражада ўсди.

2023 йилда шу ёш тоифасидаги ногирон эркаклар сони 2,17 млн кишини ташкил этиб, сўнгги 8 йилдаги рекорд қайд этилди, деб хабар берди «Вёрстка» нашри Пенсия ва ижтимоий суғурталаш жамғармасига асосланиб.

2022 йилда 31–59 ёшлилар тоифасида 1,67 млн нафар ногирон рўйхатга олинганди. Нашр ёзишича, бир йил ичида бундай шахслар сафи 30 фоизга кенгайган ёки 507 минг нафарга кўпайган.

Демограф Алексей Ракша «Вёрстка» билан суҳбатда ногирон эркаклар сони жанговар ҳаракатлар қатнашчилари ҳисобига кўпайган, дегар фикрни билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг