Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда Навалний тарафдорлари митингига қонуний рухсат берилиши кутилмоқда

Россияда Навалний тарафдорлари митингига қонуний рухсат берилиши кутилмоқда

Қозон шаҳар ҳукумати Алексей Навалний тарафдорларининг митингини ўтказишга рози бўлди, у 14 феврал куни шаҳар марказида бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Татар-информ» республика агентлиги хабар берди.

«Яблоко» партиясининг вилоят бўлими раҳбари Руслан Зинатуллин, ПАРНАС филиалининг собиқ раҳбари Марсел Шамсутдинов ва Чап фронтнинг маҳаллий координатори Владимир Колодцевлар акция ўтказилиши тўғрисида билдиришнома юборишган.

«Қозон шаҳар ижроия қўмитасининг марказий стадион яқинидаги «Мингйиллик» майдонида ўтказадиган тадбирингиз учун Қозон Ижроия Қўмитаси ходими этиб тайинланган M.Р. Исхаков ваколатли вакил этиб белгиланади », - дейилади Қозон шаҳар ҳокимининг жавобида.

Акция 11:30 да бошланиб, 15:00 да тугаши керак. Намойишдан кўзланган мақсад «қамоққа олиш, тазйиқлар ва Давлат Думасига сайлов қонунчилигидаги ўзгаришларга қарши» чиқиш бўлиб, қатнашчиларнинг тахминий сони 200 кишини ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, мухолиф блогер Алексей Навалний суд қарори билан 3,5 муддатга озодликдан маҳрум этилди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг