Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда изсиз йўқолган мухолифатчининг дараги чиқди

Россияда изсиз йўқолган мухолифатчининг дараги чиқди

Россияда бир неча ҳафталардан бери қаерда экани номаълум бўлиб қолаётган Алексей Навалнийнинг дараги чиқди. 

Aлексей Навалний Ямало-Ненец автоном округидаги Харп қишлоғидаги 3-сонли ахлоқ тузатиш колониясидан топилган, дея хабар бермоқда сиёсатчи жамоаси.

6 декабр куни Навалний ўз шикоятларидан бири бўйича суд мажлисига келмади. Унинг қаерда эканлиги ҳақидаги саволларга ягона ҳужжатли жавоб бу Федерал Жазони ижро этиш хизматининг (ФСИН) 12 декабрдаги маълумотномаси бўлиб, унга кўра сиёсатчи Владимир вилоятини тарк этган, бу ерда 19 йиллик қамоқ жазосини ўтаётганди. 

Навалнийнинг ғойиб бўлиши хусусида АҚШ томони ҳам ташвишли баёнот берганди. 

Эслатиб ўтамиз, Навалний тарафдорлари Россияда янги сайловлар сабаб кампания бошлаган. Улар 2024 йилда Путиндан бошқа истаган номзодга овоз беришга чақирмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг