Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда ит ўз эгаларини қамалда ушлаб турди

Россияда ит ўз эгаларини қамалда ушлаб турди

Фото: «Fotolia/jerome bono»

Нижний Новгород вилоятида стаффордшир терьер зотига мансуб ит эгаларига жаҳл қилиб, бутун оила аъзоларини гаровга олди, деб хабар берди «РЕН ТВ».

Телеканалнинг маълум қилишича, ҳодисадан бор-йўғи бир соат олдин ит ўзини жуда ўйинқароқ тутган. Бироқ номаълум сабабларга кўра унинг хатти-ҳаракати бирданига ўзгариб қолган ва бутун оила аъзоларига ташлана бошлаган. Фақат уй бекасигина квартирадан қочиб чиқишга муваффақ бўлган, ота-ўғил эса гаровда қолган. Улар хонадан чиқишга уринган заҳоти стаффорд ириллай бошлаган.

Оиланинг бошқа аъзоларини қутқариш учун полиция ва ФВВ ходимларини чақиришга тўғри келди.

Гаровдагилар дераза орқали чиқиши учун қутқарувчилар ўт ўчириш нарвонини ўрнатишди. Бу пайтда эса полициячилар итни чалғитишга ҳаракат қилишди.

Ўғил бир амаллаб қочиб чиқди. Лекин ит барибир оила хўжайинининг қўлидан тишлаб олишга улгурди.

Оила аъзолари итда аввал ҳам тажовузкор ҳолатлар кузатилганини, лекин бу даражага биринчи марта етганини тан олишди.

Жониворни «ухлатиб қўйишни» тавсия этишди. Бироқ эгалари ҳали бир қарорга келгани йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг