Россияда Ил-76 самолёти ҳалокатга учради
Ижтимоий тармоқларда самолётнинг парвоз вақтида двигателларидан бири ёнаётгани ва у қулагандан кейин ўрмондан қуюқ қора тутун кўрингани акс этган видеолар тарқалди.
Иваново вилоятида Ил-76 ҳарбий-транспорт самолёти ҳалокатга учраганини Россия Мудофаа вазирлиги тасдиқлади.
Самолёт ҳавога кўтарилиш вақтида двигателлардан бирининг ёниб кетиши ҳалокатга сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳарбий департамент маълумотларига кўра, самолёт бортида саккиз нафар экипаж аъзоси ва етти нафар йўловчи бўлган.
Россия Аэрокосмик кучлари Бош қўмондонлиги комиссияси Иваново аэродромига жўнатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter