Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда дафнларни давлат хизматига айлантиришмоқчи

Россияда дафнларни давлат хизматига айлантиришмоқчи

Иллюстратив фото

Россия давлат думаси депутатлари февраль ойида мамлакатнинг дафн ишлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқчи. Айни пайтда лойиҳа ишланиш жараёнида, деб ёзди «Ведомости».

Амалдаги 1996 йилги қонунга кўра, РФда маросим хизматларини фақат маҳаллий бошқарув органлари томонидан ташкил этилган махсус хизматлар кўрсатиши мумкин. Аслида эса маросим хизматлари очиқчасига коррупция ҳукм сураётган бизнесга айланиб кетган, дейилади хабарда.

Янги қонун лойиҳаси маросим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга дафн ишлари билан шуғулланиш учун рухсат олиш мажбуриятини юклайди. Рухсат олганлар махсус реестрга киритилади, улар қандай хизматлар кўрсатиши, хизматларининг нархлари кўрсатилади.

Депутатлар шу тариқа маросим хизматлари нархларининг ошиб кетишига чек қўйиш ҳамда жуда кўплаб «қора» компаниялар ишлаётган бизнесни тартибга солишга умид боғлашмоқда.

Ўлим кўрсаткичи жуда юқори Россиядек давлат учун дафн маросимларини тартибга солиш жуда муҳим. Росстат маълумотларига кўра, ўтган 2021 йил давомида Россияда 2,4 миллион киши вафот этган. Қайд этилишича, Иккинчи жаҳон урушидан бери Россия тарихида бунақаси бўлмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг