Россияда чет эл фуқароларининг виза ва патент муддати қайта узайтирилиши мумкин
Россия ИИВ чет эл фуқароларининг 15 сентябрда муддати тугайдиган виза ва патентлари амал қилиш муддатини қайта узайтириш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда вазирликнинг Миграция бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова маълум қилган.
Қайд қилинишича, амал қилиш муддати 15 сентябргача бўлган виза, меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома, патент, вақтинчалик яшаш рухсатномаси ва фуқаронинг ҳолатини қайд этувчи бошқа барча ҳужжатларнинг амал қилиши тўхтатилади. Ҳозирда ушбу муддатни узайтириш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус инфекцияси кенг тарқалиши хавфи муносабати билан 2020 йил 18 апрелда қабул қилинган Россия Федерацияси Президентининг фармонига мувофиқ, мазкур давлат ҳудудида чет эл фуқароларининг қонуний бўлиши ҳуқуқини берувчи барча ҳужжат, шу жумладан патентларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 15 июнгача узайтирилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter