Россияда бемор юзи латта билан ювилган шифохона бош шифокори жазоланди
Челябинск вилояти Миасс шаҳрида беморнинг юзи челакдаги латта билан артилган 2-шифохона бош шифокори ишдан бўшатилди. Бу ҳақда мазкур ҳудуд губернаторининг биринчи ўринбосари Ирина Гехт маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Гехт ҳуқуқбузарлик тасдиқланганини айтган.
4 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда полнинг нажас билан ифлосланганини кўрган шифохона ходими беморнинг юзини латта билан юваётгани тасвирга олинган видео пайдо бўлди. Шунингдек, у беморни «ҳаммаёқни расво қилиб ташлагани» учун уришиб ташлаган. Бемор қаршилик кўрсатишга уринган, бироқ бунинг уддасидан чиқолмаган. Шифохона маъмурияти воқеани видеога олган аёлни жавобгарликка тортмоқчи ҳам бўлишган.
Кейинчалик ролик муаллифининг айтишича, мазкур ҳодисадан олдин бемор бир неча кун унга тувак келтиришларини сўраган, бироқ унинг илтимоси эътиборсиз қолдирилган. Аёл сурункали касалликдан қийналган. Буям етмагандай, унга ҳар доим ҳам тоза чойшаб берилмаган. Ҳодиса юз берган куни Ирина сабр косаси тўлган ва ўрнидан туришга мажбур бўлган. Ўшанда унинг юзи «ифлос» бўлмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter