Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Россия ядро қуроли ўрнига Лукашенкодан фойдаланмоқда» – Литва мудофаа вазири

«Россия ядро қуроли ўрнига Лукашенкодан фойдаланмоқда» – Литва мудофаа вазири

Литва мудофаа вазири Арвидас Анусаускас Украина ташқи ишлар вазирлигининг Минскдаги Украина элчисига нота тақдим этгани ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.

«Тактик ядро қуроллари ўрнига Лукашенко қўлланилмоқда. Кеча Беларус расмий равишда Украинани ўзига қарши ҳужумга тайёргарлик кўраётганликда айблади. Мақсад – имкон қадар кўпроқ Украина кучларини фронтдан Беларус чегарасига олиб чиқиш», деб ёзган Анушаускас твиттерда.

Маълумот учун,  8 октябрь куни Украина Ташқи ишлар вазирлигига расмий Минскдан нота келиб тушган эди. Тегишли ҳужжатда Беларус томони Украинани мамлакатга зарба беришни режалаштираётганликда айблаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг