Россия урушга яна 400 минг нафар ҳарбийни ёлламоқчи

Кремл ўз олдига мамлакат Қуролли кучлари сафига шартнома асосида хизмат қилувчи яна 400 минг ҳарбий хизматчини жалб этиш вазифасини қўйди ва тегишли буйруқларни ҳудудларга юборди. Бу ҳақда Bloomberg вазиятдан хабардор манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, Россия ҳукумати бу билан мажбурий сафарбарлик келтириб чиқарган фуқароларнинг чет элга оммавий чиқиб кетишининг олдини олишга умид қилмоқда.
«Дастлабки мажбурий сафарбар қилинганларнинг деярли барчаси – 300 минг киши аллақачон Украина фронтига ташланган. Генераллар барча мумкин бўлган захиралардан фойдаланган бўлса-да, кенг эълон қилинган ҳужум омадсиз якунланди: 31 январдан 28 февралгача рус армияси атиги 234 квадрат километр ёки Украина ҳудудининг 0,039 фоизини босиб ўтишга муваффақ бўлди», – деб ёзади Bloomberg.
Айни пайтда Киев Ғарб танклари ва қуролларининг келишини кутмоқда, улар билан яқин ойларда қарши ҳужумни режалаштиряпти.
Нашр, шунингдек, ҳарбийларни ёллаш кампаниясидан мақсад Украинадаги қўшинлар сонини ҳеч бўлмаганда доимий даражада ушлаб туриш эканини иддао қилади.
«Расмийлар 2024 йилга белгиланган президентлик сайловлари арафасида иккинчи сафарбарлик тўлқинини ўтказишдан қўрқишмоқда», – дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter