«Россия уруш ҳолатида» — Песков
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков жиддий баёнот берди.
«Биз уруш ҳолатидамиз. Ҳа, бу махсус ҳарбий операция сифатида бошланди, лекин Украина томонида туриб Ғарб кучлари иштирок этишни бошлаши билан у биз учун урушга айланди. Мен бунга аминман», — дейди у.
Эслатиб ўтамиз, Россия расмийлари Украинадаги урушни «махсус ҳарбий амалиёт» деб аташни талаб қилиб келади. Шу вақтга қадар Украинадаги урушни «уруш» деб атаган юзлаб кишилар катта жарималарга тортилди. Армия ҳақида фейк тарқатган деб топилганлари эса бир неча йилга қамалган.
Шу сабаб Россия президенти Владимир Путин Украинадаги «махсус ҳарбий амалиёт»ни илк бор «уруш» деб атаганида бир депутат уни жавобгарликка тортишни сўраб чиққанди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter