Россия Украинанинг Житомир вилоятига ракета ёғдирди
Кеча, 9 июнь кунига ўтар кечаси Россия армияси Украина ҳудудига навбатдаги ракета ҳужуми уюштирди. Бу сафарги ракета ҳужуми Украинанинг Житомир вилоятининг Звягель шаҳрига бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, олтита хусусий уй вайрон бўлган, ўнлаб уйлар зарар кўрган.
«Афсуски, бир киши ҳалок бўлди, ярадорлар ҳам бор, уларга барча зарур ёрдам кўрсатилмоқда. Воқеа жойида маҳалла раҳбарияти, фавқулодда вазиятлар хизмати ишламоқда», – дейди шаҳар мери Николай Боровец.
Житомир вилоят ҳарбий округи раҳбари Виталий Бунечконинг таъкидлашича, ракета зарбаси натижасида 1 та турар-жой биноси ва 12 та уй вайрон бўлган. Ҳодиса оқибатида 1 киши ҳалок бўлган, 3 киши жароҳатланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter