Россия Украинага яна юз минглаб қўшинларини жўнатиши мумкин
Жиддий миқдордаги йўқотишлар ва бошқа муаммоларга қарамай, Россия Украинадаги урушга қўшимча 350 минг қўшин жўнатиши мумкин.
Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси вакили Вадим Скибицкий Украина телевидениеси эфиридан маълумот берган.
«Россия армиясида кўплаб бўлинмалар мамлакат ҳудудида ҳам, хорижда ҳам фақат объектларни ҳимоя қилиш амалга оширади. Бундан ташқари, Россия Сурияда кучли контингентга эга. Россия ҳудудида ҳарбий базаларнинг кенг тармоғи мавжуд. Бундан ташқари Aрманистон,Тожикистон,Қорабоғ, Қозоғистондаги контингент», - деди у.
«Шундай қилиб, ҳаммасини жамласангиз, Россия Украинага қарши урушда фойдаланиши мумкин бўлган 300-350 минг аскар келиб чиқади», — дея Скибицкий сўзларидан иқтибос келтиради Украинанинг УНИAН агентлиги.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter