Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия Украина вилоятларига 32 та дрон билан ҳужум қилди (фото)

Россия Украина вилоятларига 32 та дрон билан ҳужум қилди (фото)

Бугун, 4 сентябрга ўтар кечаси Россия кучлари Одесса ва Днепропетровск вилоятларига «Shahed -136/131» учувчисиз учоқлари билан ҳужум қилди.

Украина ҳарбий ҳаво кучлари маълумотларига кўра, камикадзе дронларининг ҳужуми жанубий ва жануби-шарқий йўналишдан (Кап-Чауда, Қрим ва Приморско-Ахтарск, Россия) амалга оширилган.

Маълумотларга кўра, Одесса ва Днепропетровск вилоятларига жами 32 та дронлар ҳужум қилган. Украина ҳаво мудофаа тизими 23 та дронни йўқ қилган.

Ҳужум оқибатида ҳалок бўлган ва ярадорлар йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг