Россия томони Запорожьега 12 та «С-300» ракетасини учирди
Рус ҳарбийлари Украинанинг Запорожье шаҳрига 11 октябрь тонгида «С-300» русумли 12 та ракета учирди. Бу ҳақда вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Александр Старух маълум қилди.
Ҳудуддаги автосалонларнинг бирига келиб тушган иккита ракета натижасида маҳаллий аҳолидан 1 киши ҳалок бўлган. Воқеа жойида келиб чиққан ёнғин ФВВ ходимлари томонидан бартараф этилган.
«Қолган ракеталар ўқув биноларига келиб тушди. Мактаб ва амбулатория шикастланди», – дейди Старух.
Айрим ОАВлар айни дамда Украинанинг Винница, Одесса, Николаев ва Очакив ҳудудларида ҳам портлашлар овози эшитилаётганини ёзмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 10 октябр, душанба куни ҳам Украинанинг Киев ва айрим йирик шаҳарлари ракеталар ҳужумига учраган эди. Кун охирига бориб, Украина раҳбари Россиянинг Украинага қарши учирилган 84 та ракетасидан 43 таси, 24 та учувчисиз ўзи учар қурилмаларининг эса 13 таси уриб туширилганинии маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter