Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия рус тилини хорижда тарғиб қилишга уч баравар кўп пул ажратади

Россия рус тилини хорижда тарғиб қилишга уч баравар кўп пул ажратади

Фото: Парламентская газета

Россия рус тилини чет мамлакатларда тарғиб қилиш учун харажатларини 2023 йилга нисбатан уч баравар оширади.

Мамлакат давлат бюджети лойиҳасига кўра, ушбу мақсадлар учун ўтган йили 500 млн сарфланган бўлса, 2025 йилга бориб бу рақам 1,73 млрд рублга етказилади. Яъни бу Россия ташқи ишлар вазирлиги дастурлари орасида энг тез ўсаётган йўналишга айланмоқда.

Таъкидланишича, бу пуллар хориждаги рус мактаблари ва болалар марказлари ҳамда ягона мақсади рус тилини чет элларда қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳалар ва жамғармаларни ривожлантиришга йўналтирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг