Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳарбий операциялар ўтказади

Россия Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳарбий операциялар ўтказади

Россия президенти Владимир Путин Коллектив хавфсизлик шартномаси (КХШТ) ташкилотининг навбатдаги саммитида куз ойларида Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳарбий операциялар ўтказилишини эълон қилган.

«Ташкилотнинг нуфузи ошиб бораётганини ҳисобга олиб, шу йил куз ойларида Қозоғистон ва Қирғизистонда қўшма ҳарбий операцияларни ўтказамиз. Бу орқали ҳарбий ҳамкорлигимизни янада кучайтирамиз», деган Путин.

Бугун, 16 май куни бошланган КХШТнинг 20-саммитида Путин Украинадаги «махсус операция» ҳақида тўлиқ маълумот берилишини таъкидлаган. Фақат бу маълумот саммитнинг ёпиқ қисмида муҳокама қилиниши айтилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг