«Россия қўшини Афғонистонга қайтади» — Трамп
АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп бугун, 22 август куни Алабамадаги ўзининг тарафдорлари олдидаги чиқиши пайтида Россия армияси Афғонистонга қайтиши ҳақида гапирди.
Оқ уйнинг собиқ раҳбарига кўра, собиқ иттифоқ даврида Россия афғон урушида кўп пул, захира ва вақтни йўқотган, аммо ғалаба қозонмаган. Энди эса Россия қайтади, демоқда Трамп.
«Америка армияси имконият туғилиши билан Афғонистонга қайтиши керак. Ҳозирги вазият учун эса Жо Байден афғон халқидан кечирим сўраб чиқиши лозим», деган Трамп.
Шунингдек, Трамп истеъфога чиқиб, қочиб кетган афғон президенти Ашраф Ғанини фирибгарликда айблаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter