Россия: Ўзбекистонликларга келган чақирув қоғозларига оид вазиятга изоҳ берилди
Россиянинг Орёл шаҳри ҳарбий комиссарлиги Ўзбекистон фуқароларининг Украинадаги урушда қатнашиш учун чақирув қоғози олган вазиятга изоҳ берди.
Орёл ҳарбий комиссари Владимир Алекхиннинг билдиришича, ҳақиқатда «ЭкоСити» АЖ корхонасининг 50 нафар ишчисига 25 октябр куни ҳарбий комиссарликка етиб келиш мажбурияти билан чақирув қоғозлари юборилган. Белгиланган куни ҳарбий комиссариатга 26 нафар ишчи-ходим етиб келган. Уларнинг 23 нафари чет эл фуқаролари бўлган.
Корхона ишчиларидан Россия фуқароси бўлган ва ўша куни чақирув қоғози юборилган 27 нафар фуқародан уч нафаригина – «Б» тоифали (айрим чекловлар билан хизматга яроқли), соғлиғидан шикояти бўлган ва икки кундан сўнг етиб келган фуқаролар ҳарбий комиссариатга келган.
Хорижлик фуқаролар, жумладан ўзбекистонликлар ҳам ҳужжатлари текширилгандан сўнг қўйиб юборилган.
Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин мазкур корхона ишчилари сафарбарлик тўғрисидаги чақирув қоғози олгани ва уларнинг аксарияти ўзбекистонликлар экани айтилган ва уларнинг Президентга мурожаати эълон қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter