Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия Европа Кенгашини расман тарк этди

Россия Европа Кенгашини расман тарк этди

Фото: «Council of Europe»

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Европа Кенгаши бош котибига ташкилотдан чиқиш тўғрисидаги хатни тақдим этди. Бу ҳақда РФ давлат думасининг вице-спикери, Европа Кенгаши парламенти ассамблеясидаги Россия делегацияси раҳбари Пётр Толстой ўз телеграм-каналида хабар берди.

Толстой «ЕК билан диалог узилишида айбдорлик»ни НАТОга юклади. Айтишича, мислсиз сиёсий санкциялар босими остида қолган Россия ташкилотга йиллик аъзолик бадалини тўламайди.

Давлат думасининг халқаро масалалар қўмитаси раҳбари Леонид Слуцкий ўз телеграм-каналида таъкидлашича, ЕКдан чиқаётган Россия Европанинг инсон ҳуқуқлари бўйича конвенциясини денонсация қилишга мажбур. «Бироқ хавотирга ўрин йўқ, бизнинг мамлакатда барча ҳуқуқлар албатта ва сўзсиз кафолатланади», — деди у.

Маълумот учун: Европа Иттифоқи Кенгаши (1974 йил т.т., штаб-квартираси Брюсселда жойлашган) ва Европа Кенгаши (1949 йил т.т., штаб-квартираси Страсбург (Франция)да жойлашган) — бошқа-бошқа ташкилот. Россия аъзоликдан чиққан Европа Кенгаши «Кўҳна қитъа»нинг 46 мамлакати (Россия чиққанидан сўнг), жумладан, Туркия ҳам аъзо нисбатан йирик ташкилот.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг