Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия давлат мудофаа буюртмасини молиялаштиришни бир ярим баробарга оширади

Россия давлат мудофаа буюртмасини молиялаштиришни бир ярим баробарга оширади

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 2023 йилда қўшимча ажратилган буджет маблағларини ҳисобга олган ҳолда давлат мудофаа буюртмасини молиялаштириш ҳажмини қарийб бир ярим бараварга ошишини айтди.

«Бу қўшинлар ва ҳарбий қисмларни қурол-яроғ ва техникага доимий шайликда 97 фоиз даражасида таъминлаш имконини беради», – дейди вазир.

Шунингдек, у ишлаб чиқаришнинг мумкин бўлган максимал ҳажмини сақлашга ва қўшинларга қурол-яроғни «авансдан етказиб бериш»ни ташкил этишга чақирди.

Forbes журнали ҳисоб-китобига кўра, Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейинги тўққиз ой ичида Россия урушга 82 миллиард доллар сарфлаган, бу ўзининг йиллик буджет даромадларининг чорак қисмини ташкил қилади.

Россия Молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда Россиянинг миллий мудофаага сарфлаган харажатлари 4,7 триллион рублни (77 миллиард доллар) ташкил этди. Ведомостининг ёзишича, бу 2022 йил учун тасдиқланган миқдордан 1,2 триллион рубль (20 миллиард доллар) кўпдир.

2023 йилда Россия мудофаа учун деярли 5 триллион рубль, 2024 йилда 4,6 триллион рубль сарфлашни режалаштирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг