Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия АҚШни йўқ қила оладиган қуролини маълум қилди

Россия АҚШни йўқ қила оладиган қуролини маълум қилди

Фото: «ТАСС»

Агар Вашингтон Москвани ядро пойгасига ундайдиган бўлса, Россия АҚШни ҳалок қила оладиган қуролини синовдан ўтказиши мумкин, деди Россия ракета ва артиллерия фанлари академиясининг ахборот сиёсати бўйича президент ўринбосари, ҳарбий фанлар доктори Константин Сивков.

АҚШнинг СНВ-3 келишувини тарк этишидан сўнг ядро пойгаси эҳтимоли ҳақида фикр юритаркан эксперт келишувнинг бекор қилиниши халқаро стратегик ядро кучларини чеклаш тизимини бутунлай издан чиқаришини маълум қилди. Атом қуролига эга бўлган мамлакатлар қурол-яроғини тўплашга киришиши муқаррар. Шундай экан, Россия ҳам пойгага қўшилишга мажбур бўлади. Вашингтон устунлигига йўл қўймаслик учун симметрик жавоб қайтариш шарт эмас, дейди Сивков. Унинг сўзларига кўра, сон эмас, сифат муҳимроқ. Эксперт ушбу вазифани бажариш йўлларини маълум қилди.

«Америка қитъасидаги муҳим ҳудудларга бир неча ўн мегатонна тротил эквивалентли калибрдаги ўқ-дориларни етказиб бериш орқали уларнинг ҳудудида ҳалокатли геофизик жараёнларни бошлаш йўли билан АҚШни йўқ қила оладиган кучлар гуруҳини тузиш мумкин», — дея тушунтирди у.

Сивковнинг таъкидлашича, бундай ўқ-дориларни ядро энергетикаси қурилмасига эга «Посейдон» торпедаси ҳамда «Сармат» қитъалараро баллистик ракетаси етказиб беради.

«Бу даражада кучли ўқ-дорилардан кўп эмас, бир неча ўнтаси кифоя қилади», — дея таъкидлади мутахассис.

Унинг таъкидлашича, ушбу ракеталарни шунчаки синовдан ўтказиш америкаликларни янги келишув бўйича музокаралар столига ўтирғизиб, қуролланиш пойгасини тўхтатиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг