Риши Сунак Исроилга борди
Буюк Британия бош вазири Риши Сунак расмий ташриф билан Исроилга борди. У мамлакат расмийлари билан Яқин Шарқдаги кескин сиёсий вазиятни муҳокама қилади.
Ташриф чоғида Риши Сунак Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва президент Исаак Гертсог билан учрашади, деб хабар берди The Telegraph. Шундан сўнг у минтақанинг бошқа мамлакатларига ҳам боришни режалаштирган.
Сафар олдидан Британия бош вазири Ҳамаснинг Исроилга ҳужуми оқибатида Исроил ва Ғазо секторида тинч аҳоли ҳалок бўлгани учун ҳамдардлик билдирганини айтди. Шунингдек, у минтақада можаронинг янада кучайишига йўл қўймасликка чақирди.
«Ҳар бир тинч аҳолининг ўлими фожиадир», — деди Риши Сунак.
Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Исроилга ташриф буюрган эди. Унинг ташрифидан сўнг Исроил Мисрга қамалдаги Ғазо секторига гуманитар ёрдамнинг биринчи партиясини юборишга рухсат берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter