Режиссёр Квентин Тарантинонинг уйини тунаб кетишди
Машҳур голливуд режиссёри Квентин Тарантинонинг Лос-Анжелесдаги уйини тунаб кетишди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Айтилишича, тунда икки киши режиссёрнинг уйига дераза орқали кирган. Бу пайтда Тарантино уй ичида бўлган ва ўғриларга қаршилик кўрсатган. Шунга қарамай, ўғрилар қочиб кетишга муваффақ бўлишган. Улар режиссёрнинг уйидан заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларни олиб кетишган.
Айни дамда шаҳар полицияси ўғриларнинг шахсини аниқлаш учун Тарантинонинг уйига яқин бўлган кузатув камераларини текширмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter