Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Корея раҳбари ядровий уруш борасида кескин гапирди

Жанубий Корея раҳбари ядровий уруш борасида кескин гапирди

АҚШ ва Жанубий Корея расмий Пхеняннинг ядровий зарба бўйича уринишига «ҳал қилувчи ҳаракат» билан жавоб беришга тайёр.

Бу ҳақда Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл Associated Press ахборот агентлигига берган интервюсида маълум қилди.

Давлат раҳбари AҚШ ва Корея Республикаси ҳукуматлари КХДР томонидан ҳужум содир этилган тақдирда нима қилиши ҳақида гапирган. 

«Шимолий Корея ядро қуроли қўлласа тезкор, кескин ва қатъий жавоб қайтарилади, бу эса режимнинг тугатилишига олиб келади» (Ким Чен Ин режими назарда тутилмоқда), – дейди Жанубий Корея раҳбари.

Бундан ташқари, Жанубий Корея раҳбари Москва ва Пхеняннинг ҳарбий соҳадаги ҳамкорлиги ҳақида гапирди. У Россия Федерацияси ва КХДР ўртасидаги бундай ўзаро ҳамкорлик БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясини бузаётганини таъкидлаб, икки давлатнинг ҳаракатларига жавобан халқаро ҳамжамиятнинг янада бирдам бўлиши лозимлигини айтди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг