Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расмий Боку халқаро ҳамжамиятни «мина террори»га бефарқ бўлмасликка чақирди

Расмий Боку халқаро ҳамжамиятни «мина террори»га бефарқ бўлмасликка чақирди

Озарбайжон ташқи ишлар вазирлиги Тертер туманида мина портлаши оқибатида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлгани юзасидан баёнот берди.

«Тертердаги мина портлаши уч томонлама шартноманинг 6-бандини қўпол равишда бузаётган Арманистоннинг асосий мақсади Озарбайжонга ишончли мина хариталарини бермаслик ва Озарбайжон ҳудудида мина жойлаштириш ҳамда ҳарбий ҳаракатларни давом эттириш эканини яна бир бор кўрсатди», – дейилади баёнотда.

Расмий Боку қўшни давлатни урушдан кейинги тиклаш ишларига тўсқинлик қилишда ҳам айблаган.

«Биз халқаро ҳамжамиятни Арманистоннинг ўз халқаро мажбуриятларини қўпол равишда бузаётгани, жумладан, қасддан мина ўрнатиш сиёсатига кўз юммасликка чақирамиз», – дейилади баёнотда.

Жорий йил 28 апрель куни Тертер туманида мина портлаши натижасида 3 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди. Озарбайжон бош прокуратураси ҳолат юзасидан жиноий иш очган.

Қайд этилишича, 2020 йилги 44 кунлик урушдан кейин мина портлаши оқибатида 54 киши ҳалок бўлган.

Аввалроқ Озарбайжон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Сабина Алиева ишғолдан озод қилинган ҳудудларда мина портлаши оқибатида қурбонлар сони ошиб бораётгани юзасидан хавотир билдириб, бу борада халқаро ҳамжамиятни фаолликка ундаган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг