Рамзан Қодировнинг ашаддий танқидчиси ўлдириб кетилди
Чеченистон раҳбари ва ҳукуматининг ашаддий танқидчиси блогер Тумсо Абдураҳмонов Швецияда 2 декабрга ўтар кечаси отиб ўлдириб кетилган.
«Тумсо тунда бир гуруҳ одамлар томонидан отиб ташланган ва ҳозирда қотиллик ўрганилмоқда», – дейилади хабарда.
Шунингдек, бу ҳақдаги хабарларда воқеа тафсилотлари келтирилмаяпти. Бироқ махсус хизматлар Абдураҳмоновнинг укасини яшириб қўйгани айтилмоқда.
Аввалроқ, декабр ойи бошида ҳам Тумсо Абдураҳмонов жамоатчилик эътиборидан йўқолиб қолган ва ўшанда ҳам ўлдирилган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган, бироқ бу тасдиқланмаган эди.
Тумсо Абдураҳмонов Чеченистон ҳукуматини танқид қилиб келгани билан танилган. 2015 йилда у Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг қариндошлари билан можарога учрагач, Россияни тарк этган. У Швецияда сиёсий қочқин мақомини олган эди.
Абдураҳмонов Чеченистонда «Исломий давлат» билан алоқадорликда айбланиб келган. 2020 ва 2021 йилларда ҳам Абдураҳмонов ва унинг укаси Муҳаммаднинг ҳаётига суиқасд қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter