Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рамзан Қодиров учинчи марта генерал бўлди

Рамзан Қодиров учинчи марта генерал бўлди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Путин унга генерал-полковник унвонини бергани билан мақтанди.

«Россия президенти менга генерал-полковник унвонини берди. Фармон 709-сон билан чиққан. Владимир Владимирович бу ҳақда шахсан хабар бериб, мени табриклади», — деб ёзди Қодиров ўз телеграм-каналида.

Бугун Рамзан Қодировнинг туғилган куни — 46 ёшини қаршилади.

BBC интернетдаги очиқ маълумотларга асосланиб ёзишича, Рамзан Қодировга 33 ёшида (2009 йили) милиция геренал-майори унвони берилган. 2020 йилда у Росгвардияга ўтиб, генерал-майор унвонини сақлаб қолди, Украинада уруш бошланганидан бир ой ўтиб генерал-лейтенантга айланди.

Энди у — генерал-полковник. Бундан ҳам катта битта унвон қолди — армия генерали.

Экспертларнинг фикрича, Рамзан Қодиров генерал-полковник унвонига лойиқ топилиши — Путин армия генераллари (умуман, армияга нисбатан) унга кўпроқ ишониши белгисидир. Қодиров армия генералларини аёвсиз танқид қилганидан кейин унга унвон берилиши остида ҳам кўп маъно бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг