Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рамзан Қодиров Россияда миграция сиёсати қаттиқлашаётганини қоралади

Рамзан Қодиров Россияда миграция сиёсати қаттиқлашаётганини қоралади

Фото: 24.kg

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россияда миграция сиёсати қаттиқлашаётганини қоралаб, «бетартиб инквизиция» деб атади.

«Балки миграция сиёсатини ўзгартириш керакдир, аммо маҳаллий бўлмаган одам борки тутиб кетилаверадиган бундай жирканч тарзда эмас. Ҳеч қандай важ-сабабсиз ушлашмоқда, айниқса, охирги пайтларда шафқатсизлик ҳар қандай чегарадан чиқиб кетди», — деб ёзди Рамзан Қодиров телеграм-каналида.

Қодировнинг фикрича, миграция муаммоси ўз ваколатлари доирасида шу иш билан шуғулланувчи ва ҳар қандай кескинлашиб бораётган жараёнларга зудлик билан ечим топиши керак бўлган шахсларнинг лоқайдлиги туфайли юзага келган. У бошқа мамлакатлар фуқароларини «бетартиб инквизиция»га тортмасликка чақирди.

«Ўрта асрларга хос бу воситалардан воз кечиб, масалага аниқроқ ечим топишга чақираман. Бир нарсани тушуниб олиш муҳим, мигрантлар орасида қонунбузарлар ҳам, қонунга итоат этувчилар ҳам бор. Дарвоқе, кейингилари анча кўп», — деди у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг