«Узоқ ўтириб қолдим»: Рамзан Қодиров лавозимдан кетиш ҳақида гапирди
Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров видеомурожаат йўллаб, раҳбарлик кетиш вақти келганини айтди.
«Мен лавозимда жуда узоқ ўтирганимни пайқадим. Ўйлайманки, мен узоқ таътилга тўлиқ лойиқман», — дея ўз видеосига изоҳ берди у Телеграм-каналида.
Жаноб Қодиров ўз баёноти давомида чечен мақолини мисол қилиб келтирди. «Кавказда шундай гап борки, меҳмон қанча кутилган бўлмасин, ўз вақтида жўнаб кетса яхши бўлади», — деди у истеъфога шама қилиб.
Қодиров 2017 йил ноябр ва 2016 йил феврал ойларида ҳам худди шундай баёнотлар билан чиққан эди.
Рамзан Қодиров Чеченистонни 16 йилдан бери бошқариб келади, у бу лавозимга 2007 йилда келган. Ҳозирда Россияда минтақа раҳбарларининг ваколат муддатига ҳеч қандай чекловлар йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter