Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Раҳмон Путинни Тожикистонга таклиф қилди, лекин бир муаммо бор...

Раҳмон Путинни Тожикистонга таклиф қилди, лекин бир муаммо бор...

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон бугун Кремлда Владимир Путин билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Раҳмон Путинни ўз мамлакатига расмий ташриф билан таклиф қилди.

Россия президенти эса Тожикистон раҳбарини III даражали «Ватан олдидаги хизматлари учун» ордени билан тақдирлади.

Лекин халқаро қонунларга кўра, Путин Душанбега борса ҳибсга олиниши керак. Тожикистон Путинни қамоққа олишга рухсат берган Халқаро жиноий суд (Рим статуси)ни ратификация қилган. 

Аввалроқ ушбу ҳужжатни Арманистон ҳам ратификация қилганди. 

Эслатиб ўтамиз, Гаагадаги халқаро жиноий суд Путинни ҳибсга олиш ҳақида 2023 йил март ойида ордер берганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг