Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Раҳмат, президент Путин». Англияликлар Россиянинг Сурияда юритаётган сиёсатини қўллаб-қувватламоқдами?

«Раҳмат, президент Путин». Англияликлар Россиянинг Сурияда юритаётган сиёсатини қўллаб-қувватламоқдами?

Фото: «РИА Новости»

Россиянинг Англиядаги элчихонаси англияликлар Россиянинг Сурияда юритаётган сиёсатидан мамнунлиги ҳақидаги мактубини «Twitter»да эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Айрим Ғарб давлатларининг ҳукумат раҳбарлари тарихни ва бугунги кунни унутиб қўйиб, Россияни танқид қилишмоқда. Россия бугун терроризмга қарши самарали кураш олиб бораяпти. Англияда сизнинг дўстларингиз кўп, улар сизни қўллаб-қувватлайди. Президент Путин ва Россия халқига раҳмат», – дея ёзилган маҳаллий аҳоли элчихонага юборган хатда.

Англияликлар Россия ва Сурия президентлари бошқа давлатлар раҳбарларининг қўллаб-қувватлаши туфайли Сурия ҳудудида тинчлик ўрнатишидан умид қилишмоқда. Мисол учун, англиялик бир киши мактубида Путин ва Асадга ЖАР президентининг ёрдамига таянишни маслаҳат берган.

Аввалроқ россиялик дипломатлар британияликлар ўз ҳукуматининг «Скрипал иши» юзасидан қилган ҳаракатлари бўйича узр сўраб ёзган мактубини эълон қилган эди.

Ғарб давлатлари Россиянинг Суриядаги ҳарбий операцияларини қораламоқда. Ваҳоланки, расмий Москванинг таъкидлашича, Россия Сурияга президент Башар Асаднинг илтимосига кўра кирган. Ғарб каолицияси Россиянинг ҳарбий операция бошлаши БМТ резолюциясига зид эканини айтмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг