Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қуёшда Х синфига оид кучли чақнаш қайд этилди

Қуёшда Х синфига оид кучли чақнаш қайд этилди

28 октябрь куни Қуёшда Х синфдаги кучли чақнаш қайд этилди. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Физика институти Қуёш рентген астрономияси лабораторияси сайтида маълум қилинди.

Портлаш 31 дақиқа давом этган.

Икки кун ичида Қуёшда жами 28 та кучсиз, ўрта ва кучли чақнашлар содир бўлди, дея қайд этади веб-сайт.

Лаборатория веб-сайтидаги флеш фаоллик индекси «тўқ сариқ» га кўтарилди ва «қизил» даражадан бироз пастроқ кўрсатгичда бўлган.

Тутун булутининг жойлашуви ва йўналишига қараб, чақнаш натижасида ҳосил бўлган плазма булути Ерни қоплаши ёки ўтиб кетиши мумкин. Биринчи ҳолда, бундай ҳодисалар Ер магнитосферасида магнит бўронларини келтириб чиқариши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг