Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қурбонларсиз коронавирус»: Вьетнам ҳудудида уч ойлик «танаффус»дан сўнг коронавирусни юқтириш ҳолати аниқланди

«Қурбонларсиз коронавирус»: Вьетнам ҳудудида уч ойлик «танаффус»дан сўнг коронавирусни юқтириш ҳолати аниқланди

Фото: «Day.az»

Вьетнам ҳудудида уч ойдан ортиқ «танаффус»дан сўнг илк марта коронавирусни юқтириш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Нгуен Тхань Лонг бугун маълум қилди.

«Мамлакат ичкарисида 16 апрелдан бери биринчи марта коронавирусни юқтириш ҳолати қайд этилди», — деди ССВ раҳбари. У бемор мамлакат марказидаги Дананг шаҳрида яшовчи 57 ёшли фуқаро эканини, вирусни юқтириш сабаблари ўрганилаётганини маълум қилди.

Шунингдек, Россиядан «Вьетнам ҳаво йўллари» орқали келтирилган яна икки нафар фуқарода коронавирус чиққан. Бунгача шу самолётда келган 16 нафар йўловчида касаллик борлиги маълум бўлганди.

Энг сўнгги маълумотларга кўра, Вьетнамда вирус биринчи марта аниқланган 23 январдан бери коронавирусни юқтириш ҳолатлари сони жами 416 тага етди. Шулардан 365 нафари тўлиқ тузалиб кетган. Шифохоналарда 51 нафар бемор врачлар назорати остида, 11,8 минг киши карантинга олинган.

Эътиборли жиҳати, Вьетнамда коронавирусдан вафот этганлар йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг