Қудрат рамзи бир неча сонияда йўқ қилинди (видео)
Бир неча сонияда 16 минг тонналик бинодан асар ҳам қолмади: қачонлардир Америка рамзларидан бири саналган металлургия комбинатининг Пенсильваниядаги штаб-квартираси биноси портлатиш йўли билан йўқ қилинди. Бу ҳақда «Euronews» хабар берди.
Бир ярим аср фаолият олиб борган «Bethlehem Steel» ўз вақтида АҚШдаги иккинчи металл эритувчи компания эди, кема ишлаб чиқаришда эса жаҳонда етакчилардан бири бўлган.
Компания қудратининг энг чўққисига кўтарилган ўтган аср 70-йилларининг бошларида 21 қаватли штаб-квартираси қурилган. Бироқ 2001 йилга келиб компания инқирозга учради, бино ҳувиллаб қолди...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter