Тошкентда қурилган кўп қаватли бино бузилиши мумкин
Тошкент шаҳри Учтепа туманида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси эскиз лойиҳасига риоя қилинмаган ҳолда қурилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Тошкент шаҳар Учтепа тумани «23-Мавзе» ҳудудида буюртмачи «Max group house» МЧЖ томонидан қурилаётган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси қурилиши Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан ўрганилди.
Объектда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида 2021 йилда назорат инспекциясига хабарнома юборилган. Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг тегишли хулосаси билан бино эскиз лойиҳаси 3 қаватга келишилган. 2021 йилда эса ушбу объектда лойиҳадан четга чиққан ҳолда қўшимча қаватлар қурилиши аниқланган.
Мазкур қоидабузарлик юзасидан тадбиркорга бир неча мата ёзма кўрсатма ҳамда огоҳлантириш хатлари берилишига қарамасдан қурилиш ишларини давом эттирган тадбиркор Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси тегишли бандлари асосида жавобгарликка тортилган ҳамда ушбу объект юзасидан Суд органларига даъво аризалари киритилган, дейилади хабарда.
«Судга қўшимча қурилган бинони бузиш бўйича даъво аризаси киритилган. Бино 12+1 қаватдан иборат экан. Буни ўша куни ўрганиш олиб борган вақтимизда аниқладик», — дея «Газета.uz»га маълум қилган вазирлик ходими.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter