Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қримга дрон ҳужуми уюштирилгани айтилмоқда

Қримга дрон ҳужуми уюштирилгани айтилмоқда

Қримнинг Севастопол шаҳрида ёқилғи омбори ёниб кетди. Бу ҳақда губернатор Михаил Развожаев ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга дрон ҳужуми сабаб бўлган. Ёнғин майдони тахминан 1 минг квадрат метрни ташкил этади.

Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг