Қримда коллеж биносида портлаш: 10 киши қурбон бўлди, 50 нафари жароҳатланди (видео)
Қримдаги Керч политехника коллежида портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Маълум қилинишича, ўн киши қурбон бўлган, эллик нафарга яқин киши жароҳатланган. Йигирма нафар киши ўрта оғирликдаги жароҳатлар билан шаҳар шифохонасига ётқизилган.
«Портлаш коллеж ошхонасида содир бўлган, сабаби ҳали маълум эмас, унга мутахассислар аниқлик киритишади», — деган нашрга маълумот берган манба.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳудудда отишма овозлари ҳам эшитилган. Айтилишича, автомат билан қуролланган шахс бино ҳудудидаги талабаларга ўқ узган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter