Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қрим кўприги портлаши ортида Украина махсус хизматлари турибди – ОАВ

Қрим кўприги портлаши ортида Украина махсус хизматлари турибди – ОАВ

Айрим ғарб ОАВлари ҳамда украин нашрлари Қрим кўприги портлаши ортида Украина махсус хизматлари тургани ҳақида ёзмоқда. Бунга мамлакат расмийларининг портлашдан кейинги чиқишлари сабаб бўлаётган бўлиши мумкин.

Масалан, Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михайло Подоляк Керч яқинидаги Қрим кўпригида содир бўлган портлаш ва ёнғин ҳақида фикр билдириб: «Қрим кўприги, бу бошланиши. Ноқонуний ҳамма нарса йўқ қилиниши керак, ўғирланган ҳамма нарса Украинага қайтарилиши керак, ҳамма нарса Украинага қайтарилиши керак. Россия томонидан ишғол қилинган ерлар озод қилиниши керак», – деб ёзади Твиттер саҳифасида.

Мамлакат мудофаа вазирлиги ҳам расмий твит қолдириб, унда «Украина Қримида Россиянинг икки машҳур рамзи – «Москва» крейсери ва Қрим мости йўқликка шунғигани» айтилади.

Ўз навбатида Украина махсус хизмати Қрим кўпригидаги портлашга алоқадорлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ беришдан бош тортган.

The Washington Post нашри ҳам юқоридаги мазмундаги хабарни тарқатиб, бунга Украина ҳукумати расмийсини манба сифатида кўрсатмоқда. Нашрнинг ёзишича, портлаш ортида Украина махсус хизматлари турибди.

Биринчи бўлиб портлашда Украина ҳукуматининг тахминий роли ҳақидаги хабар «Украинская правда» янгиликлар сайтида пайдо бўлиб, унда нашр айтган номаълум ҳуқуқ-тартибот идораси ходимига таяниб, Украина хавфсизлик хизматининг иштирокини тасдиқлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қрим кўпригидаги портлаш, сабаблари ва оқибатлари ҳақида маълумотлар берилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг