Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қрим аслида Россияники» – Хитойнинг Франциядаги элчиси

«Қрим аслида Россияники» – Хитойнинг Франциядаги элчиси

Хитойнинг Франциядаги элчиси Лу Шае посцовет давлатларининг суверенитетини шубҳа остига олди, у Қримнинг асли рус ҳудуди эканлигини айтди.

«Халқаро ҳуқуқда собиқ Совет Иттифоқи мамлакатлари ҳақиқий мақомга эга эмас, чунки уларнинг суверен давлат сифатидаги мақомини амалга оширадиган халқаро шартномалар мавжуд эмас», деган дипломат.

Қрим Украинага тегишлими, деган саволга жавоб берар экан, элчи ҳеч қандай тафсилотларсиз яриморол «аслида Россияники» деб жавоб берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг