Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозонда ўтаётган халқаро тадбирда Татаристон президентидан татар тилида гапиришни сўрашди

Қозонда ўтаётган халқаро тадбирда Татаристон президентидан татар тилида гапиришни сўрашди

Фото: кзн.ру

Бугун Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида Ворлдскиллс-2019 мусобақасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Маросим олдидан ташкилотчилар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуман давомида Татаристон президенти Рустам Миннихановга ушбу мусобақанинг республика учун қай даражада фойдали бўлиши ҳақида савол берилди ва ушбу саволга татар тилида жавоб бериши илтимос қилинди.

— Республикада ўтказиладиган ҳар қандай халқаро тадбир Татаристон учун жуда катта фойда келтиради. Биз бу мусобақадан кўп ҳунарлар ўрганамиз. Ворлдскиллс бизга Татаристонда яхши кадрлар етишиб чиқариш учун ёрдам беради. Энг яхши станоклар ва жиҳозлар келяпти, улардан фойдаланишни ўрганмоқдамиз. Биз ташкилотчилардан бу станокларни бизга қолдиришларини илтимос қиламиз.

Мусобақа Татаристон ёшларига ривожланиш қай тариқа кечаётганини кўрсатиш имконини беради, — дейди Минниханов.

Тадбир давомида Россия федерацияси ҳукумат раиси ўринбосари Татяна Голикова мусобақа бюджети ҳақида саволга жавоб бераркан, Ворлдскиллс-2019 Татаристонда ўтаётганини «бизнинг бахтимиз», деб атади.

— Мусобақа Қозонда ўтаётгани бизнинг бахтимиз. Бу минтақа Россия федерациясида донор ҳисобланади ва Татаристон бундай мусобақалар учун пул ажрата олади, — дейди Голикова.

Хабар қилинишича, мусобақа ғолибларининг мукофот пуллари Татаристон Республикаси бюджетидан тўланади. Унга кўра ғолибларга 459,77 минг рубл тўланиши белгилаб олинган. Иккинчи ўрин учун 402,3 минг ва учинчи ўрин соҳибларига 344, 8 минг рубл тўланади. Профессионал маҳорати учун медал олганлар эса 114,9 минг олиши кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг