Қозон аэропорти бомба хавфи туфайли ёпиб қўйилди
Қозон аэропорти номаълум шахснинг бинода бомба бор дея хабар бергани туфайли ёпиб қўйилди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, бугун маҳаллий вақт билан соат 8:00 да номаълум шахс аэропорт мутасаддиларига қўнғироқ қилиб, бинога бомба жойлаштирилганини айтган. Зудлик билан аэропорт бўшатилиб, ходимлар ва йўловчилар бошқа жойга кўчирилган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари аэропортни текширганида, портловчи модда йўқлиги аниқланди.
Аэропорт яна одатдагидек ишлай бошлади.
Қўнғироқ қилган шахс қидирилмоқда.
Аввалроқ худди шундай ҳолат Киевда ҳам кузатилган, 5 та метро бекати бомба хавфи туфайли ёпиб қўилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter