Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда кучли портлаш содир бўлди (видео ва фотосуратлар)

Қозоғистонда кучли портлаш содир бўлди (видео ва фотосуратлар)

Фото: «Tengrinews.kz»

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, портлаш 7 ноябрь куни кечқурун тахминан 21:20 (Нур-Султон вақти билан 22:20) да содир бўлган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Tengrinews.kz»га маълум қилишича, Актау шаҳри 29A микрорайонидаги икки қаватли «Aянат» кафесида номаълум сабабларга кўра портлаш содир бўлган, натижада иншоот бутунлай вайрон бўлган.

«Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Портлаш сабаблари ва вайронагарчилик ҳудуди аниқланмоқда», — деди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котиби Талгат Уали.

Мангистау вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, портлаш ҳақидаги хабар бошқармага соат 22:25 да келиб тушган.

Аввалроқ Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги «Абайская» конида метан гази чиқиши натижасида олти нафар кончи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг