Қозоғистонда илк ҳокимлар сайлови: МСК якуний баёнот берди
![Қозоғистонда илк ҳокимлар сайлови: МСК якуний баёнот берди](https://static.xabaruz.com/crop/2/6/720_460_95_2635391753.jpg)
Кеча, 5 ноябрь куни Қозоғистонда илк бор 45 туман ва вилоят аҳамиятига молик шаҳарлар ҳокимлари сайлови бўлиб ўтди. Мамлакат Марказий сайлов комиссияси унинг якуни ҳақида баёнот берди.
Сайловни пилот режимида ўтказиш учун 42 та туман ва 3 та вилоят аҳамиятига эга шаҳарлар рўйхати тасдиқланди.
1553 та сайлов комиссияси иштирокида, муқобиллик тамойили асосида ўтказилган сайловда давомат 62,79 фоизга етди.
125 нафар номзод орасидан сайланган янги ҳокимларнинг ўртача ёши 46,7 ёшни ташкил этмоқда.
Сайлов мамлакат қонунчилиги талабларига мувофиқ ўтгани, овоз бериш жараёнини 8500 га яқин ишончли вакил, кузатувчи ва ОАВ вакиллари кузатиб боргани маълум қилинган.
МСК эслатмасига кўра, маҳаллий ҳокимликлар сайлови Қозоғистон президенти ташаббуси билан биринчи марта ўтказилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter