Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўқаев Қозоғистон ҳукуматини истеъфога чиқарди

Тўқаев Қозоғистон ҳукуматини истеъфога чиқарди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳукумат истеъфоси ҳақидаги фармонни имзолади. Фармон Оқ Ўрда сайтида эълон қилинган. 

«Қозоғистон Республикаси ҳукумати тўғрисида Конституциянинг 70-моддасига мувофиқ қарор қиламан:

1. Қозоғистон Республикаси ҳукуматининг истеъфоси қабул қилинсин.

2. Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг вазифалари вақтинча Смаилов Aлихан Aсханович зиммасига юклансин.

3. Қозоғистон Республикаси ҳукумати аъзолари ҳукуматнинг янги таркиби тасдиқланмагунча ўз вазифаларини бажаришда давом этадилар.

4. Мазкур фармон имзоланган кундан эътиборан кучга киради», — дейилади Оқорда хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг