Қозоғистонда 20 йил қулликда сақланган шахс аниқланди
Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти полицияси Россия фуқаросининг 20 йил давомида ноқонуний озодликни чекланганлиги ҳақидаги маълумотларни текширмоқда, «Ноқонуний озодликни чеклаш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди, жиноятда гумон қилинган маҳаллий киши қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят полиция бошқармасига таяниб РИA Новости хабар бермоқда.
Матбуот хизматининг хабар беришича, ижтимоий тармоқлар мониторинги чоғида бошқарманинг криминал полиция бўлими ходимлари Қарағанда вилоятидаги қишлоқлардан бирида бир киши ноқонуний ушлаб турилгани ҳақида хабар берган видеони кўздан кечиришган.
«Шет тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Россия Федерацияси фуқароси бўлган 44 ёшли эркак 20 йил давомида ноқонуний эксплуатация ва мажбурий меҳнатга дучор бўлганини аниқлади. Айни вақтда гумонланувчи шахс қўлга олинган бўлиб, унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Полиция РИA Новости агентлигига тақдим этган видеода эркак ўзини Россия Федерацияси Ярослав вилояти Гаврилов-Ямский тумани Горе-Гряз қишлоғида туғилган Aлексей Aлександрович Котов деб таништирган. Унинг сўзларига кўра, у 20 йилдан бери тутқинликда бўлиб, ота-онасига «Қозоғистондан чиқиб кетиш»га ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter