Қозоғистон ўлим жазосини бекор қилди. Собиқ Иттифоқ ҳудудларида бу жазо фақат бир мамлакатда сақланиб қолмоқда
Қозоғистон парламенти Сенати Жиноят кодексида кўзда тутилган ўлим жазосини бутунлай бекор қилишни ёқлаб овоз берди. Шу тариқа собиқ Иттифоқ ҳудудларида ўлим жазоси бекор қилинмаган ягона мамлакат — Беларусь қолди.
Қозоғистон Сенати матбуот хизмати хабар беришича, парламент юқори палатаси 23 декабрь куни «Қозоғистон Республикасининг ўлим жазосини бекор қилиш бўйича айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни қабул қилган.
Президент Тоқаев яқинда қилган чиқишида Қозоғистонда ўлим жазоси ҳеч истисносиз бекор қилиниши кераклигини таъкидлаганди.
Маълумотларга кўра, Қозоғистон 1991 йилда мустақил бўлганидан буён 536 та ўлим жазоси ижро этилган. Энг сўнггиси 2003 йилда амалга ошган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter