Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон «ДХР» ва «ЛХР»даги референдумлар бўйича ўз позициясини билдирди

Қозоғистон «ДХР» ва «ЛХР»даги референдумлар бўйича ўз позициясини билдирди

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров Россия эгаллаб олган Украина ҳудудлари — «ДХР» ва «ЛХР» ҳамда Запорижжя ва Херсон вилоятларида ўтказилаётган референдумлар бўйича Қозоғистоннинг позициясини маълум қилди.

«Ўзини «ДХР» ва «ЛХР» деб эълон қилган ҳудудлар, шунингдек, Запорижжя ва Херсон вилоятлари ҳарбий маъмуриятлари томонидан Россияга қўшилиш бўйича референдумлар ўтказилишига келсак, Қозоғистон давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, уларнинг суверен тенглиги ва тинч-тотув яшаш тамойилларидан келиб чиқиб иш юритади», — деди Айбек Смадияров.

У Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ушбу масалада халқаро ҳуқуқ тамойилларига риоя қилиш муҳимлигини бир неча бор аниқ таъкидлаганини эслатди.

Низомда БМТга аъзо давлатларнинг тинчликни сақлаш ва давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш масъулияти ҳақида сўз боради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг