Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон 15 апрелдан буғдой ва ун экспортига чеклов киритмоқда

Қозоғистон 15 апрелдан буғдой ва ун экспортига чеклов киритмоқда

Фото: «Pixabay»

Қозоғистон 15 апрелдан дон ва ун экспортига чеклов киритади. Бу ҳақда Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Айдарбек Сапаров маълум қилди.

Сапаровнинг айтишича, Қозоғистонда ҳар йили 3 миллион тонна ун тайёрланади ва шунинг ярми экспортга кетади.

Идоралараро комиссия ички бозорда тақчиллик ҳамда ун тайёрлаш корхоналарига юкланиш тушишининг олдини олиш мақсадида 2022 йилнинг 15 апрелидан буғдой ва ун экспортига квоталар киритди.

Квоталар: буғдой учун — 1 млн тонна, ун учун — 300 минг тонна.

«Zakon.kz» ёзишича, вазирлик мамлакатда дон тақчиллиги юзага келиши мумкинлиги тўғрисидаги хабарларни аввалроқ инкор этганди. Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Қозоғистонда 6,4 млн тонна дон мавжудлигини, ички эҳтиёжни қоплашдан ташқари, бир қисмини экспортга йўналтириш мумкинлигини айтганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг